Суперклублар “Реал”нинг режасини бузмоқчи
“Реал” ҳимоя чизиғида жиддий ўзгариш қилишга бел боғлаган. Хаби Алонсо Мадридга “Бавария” билан шартномаси тугаётган марказий ҳимоячи Дайо Упамеканони олиб келмоқчи.
Bild нашрининг маълум қилишича, “Қироллик клуби”га франциялик футболчини олиш осон бўлмайди. Биринчи навбатда, мюнхенликлар 26 ёшли ҳимоячини жамоада қолишга кўндиришга уриняпти.
Қолаверса, Упамеканони Европанинг қудратли клублари – “Ливерпуль” ва “Интер” ўз таркибига қўшиб олиш йўлларини қидирмоқда. Энди бу клублар қаторига “Челси” ҳам қўшилди.
“Бавария” январь ойигача Упамеканони ҳамкорликни узайтиришга кўндира олмаса, қишки трансферлар даврида 60 миллион еврога сотиб юборишга ҳаракат қилади. Экспертларнинг айтишича, даъвогар клубларнинг аксарияти яна ярим мавсум кутиб, ўйинчи эркин агентга айланганидан кейин трансферни амалга оширишга киришади.



Комментарии