Суперлига. 23-турнинг илк баҳсида "Насаф" "Хоразм"ни мағлубиятга учратди

CHERY AUTO

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Насаф" - "Хоразм" клублари ўртасидаги тўқнашувда қаршиликлар рақибини 2:1 ҳисобида таслим этди. 
 
Дастлаб, учрашувнинг 45-дақиқасида "Хоразм" футболчиси Шаҳрам Самиев ҳисобни очди. Орадан 2 дақиқа ўтиб эса Шароф Муҳитдинов орадаги фарқни йўққа чиқазиб, ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг 80-дақиқасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчиси Шерзод Насруллаев "аждарлар"ни олдинга олиб чиққан ҳолда, муҳим 3 очкони тақдим этди. 
 
Маълумот ўрнида, "Насаф" ушбу учрашувдан сўнг очколар сонини 52 тага етказиб олиб, "Нефтчи" билан фарқни 7 очкогача ошириб қўйди. Фарғоналиклар эса бу турдаги ўз ўйинини 30 сентябрь куни "Сўғдиёна"га қарши ўтказади. "Хоразм" эса 20 очко билан 15-ўринда қолди.

Tecno

  • Узбекистан - Суперлига
  • Regular Season

Насаф

  • Sharof Mukhiddinov 45'
  • Sherzod Nasrullaev 80'
Окончен
2 : 1

25.09.2025 20:15

Хорезм

  • Shahrom Samiev 45'

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию