Суперлига. Абрамов дебютида "Сўғдиёна"га аламли тарзда мағлуб бўлди

CHERY AUTO

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Динамо" - "Сўғдиёна" учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.

Жиззах клуби сафида голлар Қаҳрамонов (пенальти) ва Хасанов ҳисобига қайд этилди. Самарқандликлар сафида ягона голга Бикмаев муаллифлик қилди. 

Шу тариқа, "бўрилар" очколари сонини 30 тага етказиб олган ҳолда, турнир жадвалида яна 1-ўринга чиқиб олди. Абрамов шогирдлари ҳисобида 7 очко мавжуд. Жамоа айни пайт жадвалнинг сўнгги поғонасидан жой олган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Mirkamol Miraxmedov
11/08/2022 22:50
Juda omadli kulubda Sug‘diyona