
Суперлига. Грандлар тўқнашувида кучлар тенг келди
Суперлига 7-туридан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" учрашуви ниҳоясига етди. Унда жамоалар 0:0 ҳисобидаги нурсиз дурангга имзо чекди.
Мазкур натижадан сўнг "Пахтакор"нинг очколари сони 12 тага етди. "Шерлар" айни пайт турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.
"Насаф" ҳисобидаги очколари сонини 9 тага етказиб олди. "Аждарлар" ҳозирча жадвалнинг 7-поғонасидан жой эгаллаган.
Комментарии