Суперлига. Иккита қизил карточка кўрсатилган баҳсда "Насаф" "Сурхон" билан дуранг ўйнади

  • 18 октября, 2024, 20:02
  • Jahongir Inomjonov
  • 2
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлиганинг 21-туридан жой олган "Насаф" - "Сурхон" баҳси якунига етди.

Жанговар тарздан кечган мазкур баҳсда жамоалар кучи тенг келди.

Даставвал, 17-дақиқада Насруллаевнинг супер узатмасидан сўнг Марушич мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки йигирма дақиқаси ичида эса Ҳайдаров ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Шу билан бирга икки жамоанинг ҳам бир нафардан футболчиси, яъни Насруллаев ва Ҳамиджонов қўпол ҳаракати учун қизил карточка билан жазоланди.

Шу тариқа, жамоалар 21-турда бир очкодан кифояланадиган бўлди.

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Зарипов шоимкул
18/10/2024 20:34
Э САДКАИ ШУНЧА МАСОФАНИ БОСИБ БОРИБ ЙУКАТГАН ВАКТИМ КЕТ ХАММАНГ ФУТБОЛ УЙНАМАЙ УЛ ХАММАНГ ШУ УЙИНИНГ БИЛАН ЖАМОАДАН ОЙЛИК ОЛИБ ЕЙСАНЛАРМИ ЗАХАР БУЛСИН.
&
Ulja Toliyev
18/10/2024 20:05
Насаф ўзига узи қилди