Суперлига: «Коканд-1912» не оставил шансов «Кызылкуму»

В 5-туре Суперлиги «Коканд-1912» на своем поле принимал навоийский «Кызылкум». Поединок завершился со счётом 4:0 в пользу хозяев.

  • 90'

    Учрашув якунланди. "Қўқон-1912" ўз уйида "Қизилқум" дарвозасига жавобсиз 4 та гол киритди. Шарҳни сизлар билан Абдулвосид Валихонов  олиб борди.

  • 90+'

    ГООООЛЛЛЛЛ!!! Иккинчи таймда майдонга тушган Собит Синдоров ҳисобни 4:0 кўринишига олиб келди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Суҳроб Бердиев ва Қувондиқ Рўзиевнинг ўрнига майдонга Бек Абдуллаев ва Муҳаммаданас Хасанов майдонга тушди.

  • 90'

    ГОООЛЛЛЛ!!! Ўнг қанотдан кириб борган Мерзляков ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

  • 88'

    ГООООЛЛЛЛЛ!!! Мурод Холмуҳаммедов 11 метрлик жарима зарбасидан совуққонлик билан фойдаланди.

  • 86'

    Азизбек Усмонов ўрнига Везиргелди Илясов майдонга тушди.

    Шерали Жўраев ўрнига эса Суннатилла Абдуллажонов майдонга туширилди.

  • 82'

    "Қизилқум" жарима майдони ичида тўқнашув бўлди. Шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

  • 77'

    Суҳроб Бердиевнинг чап қанотдан тепган тўпи рақиб футболчиларига теккан ҳолда майдон ташқарисига йўл олди. Бурчак зарбаси ҳеч кимга насиб этмай майдонни тарк этди.

  • 74'

    Отабек Ҳайдаров ўз ўрнини Иқболжон Маликжоновга бўшатиб берди.

  • 73'

    Қўқонликларнинг навбатдаги бурчак тўпи ҳам бесамар кетди.

  • 71'

    Файзулла Қамбаров огоҳлантирилди.

  • 68'

    Қўқонликлар ҳужумчиси ўта қулай вазиятга чиқиб борди. Сўнгги сонияда ҳимоячи уни зарарсизлантиришга эришди.

  • 66'

    Қадамбой Нурметов ўз ўрнини Абди Бешимовга бўшатиб берди.

    Дониёр Усмонов ўрнига эса Достон Ибрагимов майдонга ташланди.

  • 64'

    Навоийликлар футболчисининг олис масофадан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 61'

    ГООООЛЛЛЛЛ!!! Отабек Ҳайдаров ўнг қанотдан амалга оширилган жарима зарбасидан сўнг ҳисобни очди.

  • 60'

    Иккала жамоанинг ҳужумлари ҳам якунгача бориб етмаяпти.

  • 54'

    Маккартни Навесеб фаоллик бтлан ўзи учун қулай вазият яратди. Ботирали Эргашев яқин бурчакни яхши қўриқлади.

  • 51'

    Иккинчи бўлим аввалида қўқонликлар тўп назоратини қўлга олишди.

  • 46'

    Филип Райевац ўрнига Ҳамидулло Абдуҳамидов, Сардорбек Азимов ўрнига эса Собит Синдоров майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Биринчи бўлим ўз якунига етди. Танаффус. 0:0

  • 45+'

    Филип Райевацнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди.

  • 45+'

    Биринчи таймга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Тайм якунланиши арафасида Отабек Ҳайдаров ажойиб вазиятдан дарвозага зарба берди. Артём Макосин вазият қаҳрамони.

  • 40'

    Қадамбой Нурметов огоҳлантирилди.

  • 35'

    Ойбек Рустамов қоидани бузди. "Қизилқум" футболчилари 30 метрлар масофадан жарима зарбаси ижро этишди. Аммо фойдасиз.

  • 33'

    Райевац ҳужумда қоидани бузди.

  • 29'

    Навоийликларнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар бартараф этишди.

  • 26'

    Азизбек Усмонов рақибга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 24'

    Отабек Ҳайдаров яхши имкониятга эга бўлиб, зарба берди. Тўп йўлини рақиб ҳимоячилари муваффақиятли блоклай олишди.

  • 23'

    Райевац бирга-бир вазиятга чиқиб борганди... Яна ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

  • 22'

    Филип Райевац офсайдда қолиб кетди.

  • 20'

    Руслан Маргиевнинг жарима майдонига кирибоқ берган зарбасига куч ва аниқлик етишмади.

  • 18'

    Қадамбой Нурметов ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб борди ва тўпни узатишни чўзиб юборди.

  • 15'

    Райевац қулай имкониятдан зарба бера олмади.

  • 14'

    Мурод Холмуҳаммедовнинг ўнг қанотдан узатган тўпини сал бўлмаса қўқонликлар дарвозага жойлаб қўйишарди.

  • 9'

    Бобиржон Акбаров рақибга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун жазоланди.

  • 8'

    Қўқонликлар футболчиси яхши взиятда тўпга зарба бера олмади.

  • 7'

    Шерали Жўраев жарима майдони ичидан зарба берди. Ноаниқ.

  • 4'

    Қўқонликлар ҳужумчиси офсайдда қолиб кетгани сабабли хавфли ҳужум йўққа чиқди.

  • 4'

    Отабек Ҳайдаров ҳужумда қоидани бузди.

  • 2'

    Мурод Холмуҳаммедовнинг амалга оширган бурчак зарбаси жарима майдонида кичик хавфни юзага келтирди. Навоийликлар тўпни қайтаришди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Республикамиз ва бутун жаҳонда сақланиб турган пандемия ҳолати сабаб учрашувнинг барча иштирокчилари масофа сақлаган ҳолда майдонда саф тортишяпти.

  • 0'

    Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Жамоалар бугунгача 18 маротаба тўқнаш келишган. Ундан 6 тасида қўқонликлар, 11 та баҳсда эса "Қизилқум" футболчилари зафар қучишган. Битта учрашувда жамоалар муроса кўчасини танлашган.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Суперлига 5 тур баҳсларини бошлаб берувчи "Қўқон-1912" - "Қизилқум" баҳсини сайтимиз орқали матнли трансляция орқали кузатиб бориш имконига эгасиз.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию