 
                Суперлига. "Металлург" - АГМК: Матнли трансляция
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон Суперлигаси 1-туридан ўрин олган "Металлург" - АГМК учрашуви бўлиб ўтмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.
- 90+4' Ўйин ўз ниҳоясига етди. Якуний ҳисоб 1:0. "Металлург" АГМКни мағлуб этди. 
- 90+2' "Металлург" таркибида Ўринбоев ўз ўрнини Шахзод Неъматжоновга бўшатиб берди. 
- 90+1' Александр Лобанов сариқ карточка олди. 
- 90'Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди. 
- 87' Бекободликларнинг голи офсайд сабаб инобатга олинмади. 
- 85' АГМК аъзоси Шоҳруҳ Гадоевга қизил карточка кўрсатилди. 
- 84' Забиҳилло Ўринбоев ҳам огоҳлантирилди. 
- 81' "Маъданчилар" вакили Холтўраевга сариқ карточка кўрсатилди. 
- 79'Ажойиб вазиятдан "Металлург" аъзоси Аброр Тошқўзиев гол ура олмади. 
- 77'Иброҳим Ибрагимовга нисбатан кескин қўполлик ишлатилди. 
- 75'Олмалиқликлар вакили Сулеймановнинг ажойиб зарбасидан сўнг Лобанов супер сейв ижро этди. 
- 73'Ўринбоевнинг кучли зарбаси анча ноаниқ кетди. 
- 70' Мезбонлар сафида ўзгариш. Мусаев ўрнига Темиров баҳсга қўшилди, Жасур Холтўраев эса Шоҳназар Норбеков ўрнига майдонга тушди. 
- 69'АГМК бош мураббийи хакам томонидан оғзаки огоҳлантирилди. 
- 67'"Металлург" футболчиси Ихтиёр Тошпўлатовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 
- 65'АГМК жарима майдони олдида тартибсизлик юзага келмоқда. 
- 61'Майдон эгалари вакили Иброҳим Ибрагимов қулай имкониятни кўкка совурди. 
- 60'Миржалол Қосимов хакамларга жиддий эътироз билдирмоқда. 
- 58'Ўринбоев рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Хакам бу пенальтига лойиқ эмас, деб ҳисоблади. 
- 56'Мезбонлар қарши ҳужумдан унумли фойдалана олмади. 
- 53' Санжар Турсунов рақибига нисбатан қўпол ўйнади. Норсафаровдан яна бир карточка. 
- 51' Қоида бузгани учун Тошпўлатов, эътироз билдиргани сабабли Валижон Раҳимов огоҳлантирилди. 
- 50'Ўйинда шиддат ва кескинлик ортмоқда. Футболчилар майдонда ўзаро тортишиб кетди. 
- 49'Норбеков чиройли узатма билан шеригини олдинга бошлаганди. Ўринбоев тўпга ета олмади. 
- 48'Қосимов шогирдлари иккинчи таймда тўпни назорат қилмоқда. 
- 46' Иккинчи таймга старт берилди. 
- 46'Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз. 
- 45+3' Биринчи тайм якунланди. 
- 45+3'"Кончилар"нинг ўта хавлли ҳужумини яна ўша Лобанов қайтариб қолди. 
- 45+1'"Металлург" футболчиси Фозил Мусаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 
- 45'Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди. 
- 43'Меҳмонларнинг бурчак зарбасидан сўнг юзага келган хавфли ҳужумини Александр Лобанов бартараф этди. 
- 41'Ихтиёр Тошпўлатовнинг узатмаси зарбага айланиб кетди. Бироқ Олмалиқ клуби посбони Валижон Раҳимов ўз ўрнида. 
- 40'Мезбонлар вакили Фарход Бекмуродов тиббий ёрдамга мухтож. 
- 37'Бекобод клуби ўйинни назоарат қилишга уринмоқда. Аммо АГМК ҳам бўш келмаяпти. 
- 34'Меҳмонлар аъзоси Достон Тошматовга нисбатан қўполлик ишлатилди. 
- 32'Меҳмонларнинг хавфли ҳужумини рақиб дарвозабони бартараф этди. 
- 29'АГМК тезкор қарши ҳужумдан гол уришга ҳаракат қилмоқда. 
- 27'Ўйин асабий темп остида ўтмоқда. 
- 25' "Кончилар" вакили Миржамол Қосимов огоҳлантирилди. 
- 23' Олмалиқликлар сафида Алишер Жалилов ўрнига Андрей Мишенко майдонга тушди. 
- 23' ГООООООООЛ! "Металлург" ўйинда ҳисобни очмоқда. Гол муаллифи - Шоҳназар Норбеков. 
- 20' Хакам АГМК дарвозасига пенальти белгилади. Шунингдек, меҳмонлар ҳимоячиси Сардор Раҳмоновга қизил карточка кўрсатилди. 
- 18'Олмалиқликлар ҳужумига дадиллик етишмаяпти. 
- 15' Майдон эгалари аъзоси Фарход Бекмуродовга сариқ карточка кўрсатилди. 
- 13'Майдон марказида тўп учун қизғин кураш кечмоқда. 
- 11' Мезбонлар сафида жароҳат олган Отахонов ўрнига Худойшукур Сатторов майдонга тушди. 
- 10'"Металлург" футболчиси Аббос Отахоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 
- 8'Бекоюбодликлар ҳисобни очишига бир баҳия қолди. 
- 6'Мезбонлар вакили Забиҳилло Ўринбоевга нисбатан фол қайд этилди. 
- 3'АГМК дастлабки дақиқаларда стандартдан хавфли вазият яратди. Бироқ "Металлург" ҳимоячилари ҳушёр эканлигини исботлади. 
- 0' Ўйинга старт берилди. Баҳсни бекободликлар бошлаб берди. 
- 0'Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келмоқда. 
- 0'Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон Суперлигаси 1-туридан ўрин олган "Металлург" - АГМК учрашуви старт олмоқда. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг. 



Комментарии