Суперлига. "Навбаҳор" - ОКМК баҳсидан фотогалерея!

CHERY AUTO

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - ОКМК учрашуви бўлиб ўтди.
 
Қизиқарли ва мурорасиз кечган баҳсда "лочинлар"нинг қўли баланд келди (3:0). Дастлаб беллашувнинг 6-дақиқасидаёқ Алишер Одиловнинг супер пасидан сўнг Забиҳулло Ўринбоев ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 35-дақиқага келиб эса Гилерме Гедеш орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггиси ўтиб бораётган Педро гол уриб, йирик ҳисоб бўлишини таъминлади.
 
Ушбу ғалабадан сўнг "Навбаҳор" 3 очкони қўлга киритиб, очколар сонини 23 тага етказиб олди ва "Нефтчи"га етиб олди. Қосимов бошчилигидаги олмалиқликлар эса 24 очко билан 3-ўринда қолди.

Tecno

Қуйида кечаги ўйиндан фотолавҳаларни томоша қилинг:

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию