
Суперлига. ОКМК Рубен Санчеснинг дубли эвазига муҳим ғалабани қўлга киритди
Суперлиганинг 17-тури доирасидаги "Пахтакор" - ОКМК баҳси якунига етди.
Турнинг марказий беллашувларидан бирида ОКМК 1:2 ҳисобидаги муҳим ғалабани қўлга киритди.
Меҳмонларнинг икки голига ҳам Рубен Санчес (17', 81') муаллифлик қилган бўлса, "шерлар" сафидаги ягона гол 47-дақиқада Игор Сергеев томонидан киритилди.
Шу тариқа, ОКМК Суперлиганинг жорий мавсумида "Пахтакор"га қарши иккинчи баҳсда ҳам ғалаба қозонди.
Комментарии