Суперлиганинг 27-тури ҳам якунланди. Турнир жадвали билан танишинг
Кеча Тошкент дербиси орқали Ўзбекистон Суперлигасининг 27-тури ҳам ўз ниҳоясига етди.
Турнинг сўнгги тўқнашувида "Пахтакор" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилиб, 4:2 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Турни очиб берувчи тўқнашувида эса "Динамо" "Хоразм"ни ишончли ҳисобда таслим этди (3:1). Шунингдек, "Насаф" Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлиб, нурсиз дурангга имзо чекди. 7 та гол киритилган тўқнашувда Миржалол Қосимов бошқарувидаги ОКМК сафарда "Шўртан"га имкониятни бой бериб қўйди (4:3). Чемпионлик пойгасида етакчилик қилаётган "Нефтчи" эса ўз уйида "Сурхон"ни 2:1 ҳисобида таслим этди.
Ушбу беллашувлардан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг.
.png)



Комментарии