Сурияга қарши ўйинда Эшмуродов 98 фоизлик натижа қайд этди

  • 17 января, 2024, 19:49
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Осиё кубоги 1-тури доирасида Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари ўзаро куч синашди ва унда томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Tecno

Беллашув давомида атиги иккита аниқ зарба йўлланди. Уларнинг иккиси ҳам вакилларимизга тегишли бўлди, аммо гол уришни икки жамоа ҳам эплай олмади. 

Учрашувни асосий таркибда бошлаган вакилимиз Умарбек Эшмуродов ушбу баҳсда 57 узатма амалга оширди. Уларнинг 98 фоизи манзилга аниқ етиб борди. Бу "В" гуруҳи жамоаларида илк турдаги энг яхши кўрсаткич саналади.

Эслатиб ўтамиз, Катанец шогирдлари эртага Ҳиндистон билан ўйнайди.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию