Таэквондочиларимиз Голландияда 8та медални қўлга киритди

CHERY AUTO

Голландиянинг Эйндховен шаҳрида таэквондо бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасидаги "45th Dutch Open Taekwondo Championships-G1" халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 олтин, 4 кумуш ва 1 бронза медалини қўлга киритди.

Tecno
Турнирнинг ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда Мадина Маннопова, Жасур Жайсунов, Улуғбек Рашидов олтин, Озода Собиржонова, Бегзод Иброҳимов ҳамда Шаҳзод Жўраев кумуш медални қўлга киритди.

Катталар ўртасида Дмитрий Шокин кумуш, Баҳром Абдуллаев эса бронза медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, таэквондочиларимиз 13-март куни соат 07:00 да Тошкентга қайтиб келадилар. 
 
IMG_0464
 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию