Таэквондочиларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этди

CHERY AUTO

Болгариянинг София шаҳрида таэквондо WT бўйича кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Мундиалнинг иккинчи кунида вакилларимиз яна учта медалга эга чиқишди. Лайло Ҳасанова барча рақибаларини таслим этди ва Жаҳон чемпионига айланди! Ўзбекистон кадетлар терма жамоаси икки кун ичида 8 та медаль қўлга киритди ва ўзининг энг яхши натижасини қайд этди.

Иккинчи кунда совриндор бўлган ўзбекистонлик таэквондочилар:

Олтин - Лайло Ҳасанова
Кумуш - Дилмурод Маъруфжонов
Бронза - София Хан

Кадетлар ўртасидаги ЖЧ 31 июлгача давом этади.

Ўзбекистон таэквондо федерацияси матбуот хизмати

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию