Тарихдаги энг яхши 5 нафар боксчи ким?
Оғир вазнда IBF, WBA, WBО ва IBO йўналишлари бўйича собиқ чемпион Энтони Жошуа тарихдаги энг кучли 5 нафар боксчини санаб ўтди.
"Жо Луи, Муҳаммад Али, ўзим, Майк Тайсон ва Жеймс Корбет - тарихдаги энг яхши чарм қўлқоп усталари. Бунга ҳеч қандай шубҳа ёки эътироз бўлиши мумкин эмас", - дея Жошуанинг сўзларини келтирди "Mirror".
Эслатиб ўтамиз, Жошуа 2013 йилдан буён профессионал боксда иштирок этмоқда. Унинг рекордида 28 та ғалаба (25 таси нокаут) ва 4 та мағлубият мавжуд.



Комментарии