Тайсон "Рома"га ўтиши мумкин

  • 3 июня, 2019, 11:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Украинанинг “Шахтёр” клуби ярим ҳимоячиси Тайсон фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Daily News 24 тарқатган хабарга кўра агар “Шахтёр” устози Паулу Фонсека “Рома” бош мураббийига айланса, 31 ёшли бразилиялик футболчини ҳам ўзи билан бирга Римга олиб келади.

Маълумот учун, Тайсон “кончилар” сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Рома” раҳбарияти Фонсекадан ташқари шунингдек “Сассуоло” бош мураббийи Роберто Де Дзерби билан ҳам музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию