TBC Банк ва Элдор Шомуродов футболчиларнинг янги авлодини илҳомлантирувчи ҳамкорликни бошлади
Тошкент, Ўзбекистон, 2025 йил 8 декабр — Мамлакатнинг энг йирик рақамли банкларидан бири бўлган TBC Банк Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Элдор Шомуродов билан янги ҳамкорлик лойиҳасини эълон қилди. Ташаббус болалар ва ўсмирларни қўллаб-қувватлаш, уларга ривожланиш учун имкон яратиш, ўзларига бўлган ишончни ошириш ва катта мақсадлар сари етакловчи дастурларни йўлга қўйишга қаратилган.
Лойиҳа доирасида ТБC Банк Элдор Шомуродов академиясини ривожлантириш ва болалар ҳамда ўсмирлар футболини қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббусларни яратишга сармоя киритиш устида ишламоқда. Режалаштирилган йўналишлар орасида қўшма спорт дастурлари ва тадбирлари, медиа-лойиҳалар, шунингдек, футболни болалар, оилалар ва ҳудудлар аҳолиси учун янада қулайроқ қилишга ёрдам берадиган тадбирлар бор.
Элдор Шомуродов лойиҳанинг юзи ва катта футболни орзу қилган минглаб ўсмирлар учун намуна бўлади. Биргаликдаги машғулотлар, маҳорат дарслари, турнирлардаги иштироки ва ўйинчининг ҳужжатли тарихи янги чемпионлар учун илҳом манбаи бўлади. Лойиҳанинг асосий мақсади — болаларга нафақат майдон ва инвентар, балки “маҳалладан чиққан истеъдод ҳам дунё миқёсидаги футболчига айланиши мумкин” деган ишончни беришдир. Ёшлар қўллаб-қувватлови, спортни ривожлантириш ва ҳудудларда ўсиш нуқталарини яратиш ТБC Банк ва Элдор Шомуродов ҳамкорлигининг марказий вазифаларидан биридир.
ТБC Банк Узбекистан ҳақида
ТБC Банк — Ўзбекистондаги етакчи рақамли банклардан бири бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга кенг қамровли рақамли молиявий хизматларни тақдим этади. Банк рақамли хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш, операциялар шаффофлиги, халқаро хавфсизлик стандартларига риоя қилиш ва хизмат сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратади. Унинг мақсади мижозларининг молиявий ҳаётини янада қулай ва содда қилишдир.
Элдор Шомуродов ҳақида
Элдор Шомуродов — Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар. Ҳозирда Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клубида тўп сураётган “Рома” ҳужумчиси “Бунёдкор” ва “Ростов”дан Италия А Сериясигача бўлган йўлни босиб ўтган. Миллий жамоа сафида 40 дан ортиқ гол урган, Осиё Кубоги ва 2024 йилги Олимпиадада иштирок этган, икки марта “Йил футболчиси” унвонига сазовор бўлган.



Комментарии