
Тедди Атлас Баҳодир Жалолов учун енгилмас рақиб топди
Америкалик таниқли бокс шарҳловчиси, мураббий ва таҳлилчи Тедди Атлас ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов (15:0, 14 КО) ва америкалик Ричард Торрес (13:0, 11 КО) ўртасидаги реванш жангини профессионаллар сафида кўриш истаги борлигини айтди. Бу ҳақда "Sports.kz" хабар бермоқда.
"Торрес 2016 йилги Олимпиадада кумуш медални қўлга киритган. Тасаввур қилинг-а, финалда уни ким мағлуб этди? Албатта, Жалолов. Баҳодирнинг проф боксдаги рекорди 15:0, Торресники эса 13:0. Келинг, бу реваншни ташкил қилайлик!” - деди Атлас ўзининг подкастида.
Эслатиб ўтамиз, ҳар икки боксчи ҳам ўтган ҳафта охирида баҳсларга киришган: Баҳодир Жалолов украиналик Игор Шевадзутский устидан ғалаба қозонган бўлса, Ричард Торрес италиялик Гвидо Вианеллони мағлуб этганди.
Комментарии