Темиров Гонконг чемпиони сафига ўтмоқда

  • 18 августа, 2023, 14:53
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Иқтидорли футболчимиз, ҳужумчи Шерзод Темиров янги клубига эга бўлди. Маълумки, охирги пайтларда унга қатор мамлакатлардан қизиқарли таклифлар тушганди. Футболчимиз эса уларнинг орасидан ўзи учун энг маъқул вариантни танлади.

Tecno

Sports.uz мухбири Шуҳратбек Жўраевнинг аниқлашича, барчамизга яхши таниш бўлган, Гонконгнинг етакчи клуби, чемпион жамоа – “Китчи” Темиров билан шартнома имзолади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Китчи” Гонконг чемпионатида “Transfermarkt” портали бўйича нархи энг қиммат жамоа саналади. Энг муҳими, “Китчи” ҳамюртимизга катта ишонч билдирмоқда ва биринчи рақамли ҳужумчи сифатида қарамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Темиров бунга қадар Эрон чемпионатида “Персеполис” ва “Пейкан” клублари шарафини ҳимоя қилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Abdulatif Nosirov
18/08/2023 20:47
Шерзод омадингни берсин