Темур Кападзе: Йиғинга ҳаммани чақиришнинг иложи йўқ. Кузатдик, қарадик ва танлов амалга оширдик

TIGGO 2 PRO

"ЖЧ-2026" саралаши доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 март куни Қирғиз Республикасига қарши, шунингдек, 25 март куни Эронга қарши ўйин ўтказади. Айни вақтда "оқ бўрилар" қўшниларимизга қарши учрашув олдидан Тошкентда тайёргарликни давом эттирмоқда. 

Сречко Катанецдан сўнг термани қабул қилиб олган Тимур Кападзе ўзининг терма жамоадаги илк расмий учрашуви олдидан журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Марҳамат, унинг фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин. 

- Ассалому алайкум. Кўрганингиздек, бугун биринчи кунимиз. Йигитларнинг ҳаммаси ҳам келмаган. Тайёргарлик учун атиги икки кун қолмоқда. Эртага кечга, бутун жамоа тайёргарликни кўришни режалаштирганмиз. Шунингдек, ҳамма ҳар хил ҳолатда. Ҳусниддин катта йўқотиш бўлди, аммо футболда ҳамма нарсага тайёр туриш керак.

- Насруллаевнинг ҳолати ҳақида 

- Шерзод Насруллаевда ҳам жароҳат бор. Бугун, эрта унинг ҳолатини кўрамиз. 

- Мураббийлар штабига янги мураббий келди. Бу ҳақда нима дея оласиз? 

- Янги мураббий эмас, у билан Олимпия терма жамоасида бирга ишлаганмиз. У менинг ёрдамчим ва машғулот жараёнида менга ёрдам беради. 

- Эронга қарши ўйинни кузатиш учун кимдир жўнатилдими? 

- Алоҳида кимдир бормайди. Эронни бизнинг жамоа яхши билади. Шунингдек, уларни ўрганиб чиқишга ҳали вақтимиз бўлади. 

- Қирғиз Республикасига қарши илк учрашув осон бўлмаганди. Бу сафар ҳам қийин бўлишини кутяпсизми?

- Албатта, осон бўлмайди. Бу босқичда бирорта учрашувда осон ғалабалар қўлга киритилгани йўқ. Қирғиз Республикаси қўшнимиз ва улар мотивация нуқтаи назаридан яхши тайёргарлик кўради. Уларнинг ўзининг мақсади бор. Биз ҳам ўз майдонимизда ўйнаймиз ва ғалаба учун максимал ҳаракат қиламиз. 

Алиқулов ва Турғунбоев жароҳат сабаб чақирилмади. Қолган легионерлар мураббийлар штаби қарорига кўра, йиғинга таклиф этилмадими? 

- Туркиядаги йигитлар жароҳат сабаб. Қолганлар эса, мураббийлар штаби қарорига кўра чақирилмади. Қарадик, кузатдик ва танлов амалга оширдик. Йиғинга ҳамммани таклиф этишнинг иложи йўқ. Ким оптимал формада бўлса, ким жамоага ёрдам бера олса, улар шу ерда. 


 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию