Теннисчи қизларимиз Душанбе кортларида ғалабага эришдилар

CHERY AUTO

Аёллар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланмиш Федерация кубоги саралаш босқичида Ирода Тўлаганова бошқарувидаги Ўзбекистон термаси иштирок этмоқда. Ҳамюртларимизга саралашнинг иккинчи гуруҳида Туркманистон термаси рақиблик  қилди.

Tecno

Бугун яккалик баҳсларида иштирок этган Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова Гулжон Мухаммадкулиевани 43 дақиқа ичида таслим этди – 6:1, 6:0.

Камола Умаровага эса рақибаси Жаҳона Байрамовани 6:2, 6:0 ҳисобида мағлуб этиши учун 47 дақиқа керак бўлди.

Жуфтлик баҳсларида эса Нигина Абдураимова ва Оқгул Омонмуродова жуфтлиги Байрамова/Мухаммадкулиева дуетини 6:0, 6:2 ҳисобида мағлуб этди ва Ўзбекистон термаси умумий ҳисобда 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию