
Теонинг "Ал-Ҳилол"га трансфери амалга ошмай қолмоқда. Вазият ҳақида батафсил маълумот берилди
Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби Тео Эрнандес учун "Милан"га 20 миллион евро + 5 миллион бонуслар кўринишида таклиф юборди, деб хабар беради "La Gazzetta dello Sport" нашри.
Аввалроқ француз ҳимоячи ва "Ал-Ҳилол" 3 йиллик шартнома борасида келишувга эришгани ва бу муддат давомида футболчи 60 миллион евро маош олиши маълум қилинганди.
Шу билан бирга, италияликлвр ҳозирча таклифни қабул қилгани йўқ — "россонерилар" барча маблағни бонусларсиз, бир йўла 25 миллион евро кўринишида қабул қилмоқчи.
Айни пайтда клублар ўзаро келишувга етиб бормаган. Теога эса бир неча кунлик қўшимча таътил берилган — у душанба куни машғулотларга қайтмайди.
27 ёшли ҳимоячи ўтган мавсумда А Серияда 33 ўйинда 4 гол ва 3 ассист қайд этди.
Комментарии