
Тер Штегендан олиб қўйилган сардорлик кимга берилади?
“Барселона” раҳбарияти жамоага сардорлик қилиб келган Марк-Андре тер Штегенни бу ваколатдан бўшатишга қарор қилди.
Бунга тажрибали дарвозабоннинг жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиққани ва клуб билан муносабати бузилгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Энди “Барселона”га янги сардор тайинланади. Бу масалада тер Штегеннинг ўринбосари сифатида Рональд Араухо, Френки де Йонг, Педри ва Рафинья тайинланган. Кўпчилик сардорлик боғичи мана шу тўрт ўйинчидан бирига топширилиши мумкинлигини кутяпти.
Бироқ Mundo Deportivo нашри экспертлари жамоага сардорлик қилиш вазифаси Иньиго Мартинес, Роберт Левандовски, Ферран Торрес ва Ламин Ямалга берилиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилмоқда.
Янги сардорни ё Ханс-Дитер Фликнинг ўзи танлайди, ёки жамоа ўйинчилари ўртасида сўров ўтказилади.
Комментарии