BEPUL PROPAN

Хабарингиз бор, 31 мартдан 5 апрелга қадар Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳри World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларига мезбонлик қилди. Бугун мусобақанинг финал жанглари бўлиб ўтди. 

Эркаклар терма жамоаси билан иштирок этган Тўлқин Қиличев бошчилигидаги жамоамизнинг 7 нафари финал йўлланмасини ҳал этишиб, улардан  5 таси олтин медални нақд қилишди. 2 нафар боксчимизга, бироз омади етишмади.

Қайд этиш керак, вакилларимиз эркаклар кесимида 10 та вазннинг 8 тасида совриндор ва 5 тасида олтин медалларни қўлга киритди. Бу натижа албатта умумжамоа ҳисобида биринчиликни доимгидек бизга олиб келди. 

Биздан кейин мезбонлар 3 та олтин, 2 кумуш ва 4 та бронза билан, учинчи ўрин эса, қўшниларимиз Қозоғистон жамоасига насиб этди. Улар ҳисобида 3 олтин (икки эркак, бир аёл) ва 3 та бронза.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

Олтин медал:
-50 кг. Асилбек Жалилов
-75 кг. Фазлиддин Эркинбоев
-80 кг. Жавоҳир Умматалиев
-90 кг. Тўрабек Хабибуллаев
+90 кг. Жаҳонгир Зокиров

Кумуш медал:
-55 кг. Миразизбек Мирзаҳалилов
-85 кг. Акмалжон Исроилов

Бронза медал:
-60 кг. Мадияр Данияров

Мураббийлар: Тўлқин Қиличев, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Акмал Ҳасанов, Даврон Гафуров, Нодир Ғуломов, Лазизбек Зокиров, Ботиржон Маҳмудов.

Жамоа раҳбари: Шоҳид Тиллабоев
Шифокор: Комилжон Расулов
Жамоа матбуот котиби: Жалолиддин Юсупов

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию