Терма жамоани “Олтин тўп” соҳиби бошқармоқчи

CHERY AUTO

Италия терма жамоасининг собиқ сардори Фабио Каннаваро энди терма жамоани бошқариши кутилмоқда, деб хабар берди The Athletic нашри.

Tecno

Терма жамоани бошқариб келган Лучано Спаллетти 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Норвегияга 0:3 ҳисобида ютқазилганидан кейин истеъфога чиққан эди.

Мамлакатнинг бош жамоасини бошқариш учун Клаудио Раньери ва Стефано Пиола каби мутахассислар ҳам номзод ҳисобланади.

Фабио Канавваро футболчилик даврида “Наполи”, “Парма”, “Интер”, “Ювентус”, “Реал” ва “Ал-Аҳли”да ўйнаган. 2006 йили Канавваро “Олтин тўп” соҳиби бўлди.

Бу мутахассис Хитой, Саудия Арабистони, Италия жамоаларида бош мураббийлик қилган. Охирги иш жойи “Динамо Загреб” ҳисобланади. Бу жамоада Канавваро 2024 йилнинг декабридан 2025 йилнинг апрелигача фаолият юритган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию