Тезкор хабар! Рафаэль Надаль US Open'да иштирок этишдан бош тортди

  • 5 августа, 2020, 08:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Теннис
BEPUL PROPAN

Рафаэль Надаль теннис бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи US Open турнирида иштирок этмайди. Бу ҳақда у ўз твиттер саҳифасида ёзиб қолдирди.

Гап шундаки, 34 ёшли испаниялик ракетка устаси АҚШда юзага келган коронавирус билан боғлиқ жиддий эпидемиологик вазият сабаб, ўз соғлигини хавф остига қўйишни истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Надаль АҚШ очиқ чемпионатининг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Шу боис, у чемпион сифатида ушбу турнирдаги совринини ҳимоя қилиши керак эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию