Тимур Кападзе терма жамоа билан хайрлашди
Тимур Кападзе ўзининг инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасида қуйидагича пост қолдирди.
"Миллий жамоа билан фаолиятим ниҳоясига етди. Бу йиллар ҳиссиётлар, ғалабалар ва унутилмас тажрибалар билан тўла бўлди. Футболчилар, жамоа штаби ва федерацияга ишонч ва ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдираман. Айниқса, мухлисларга - доимий гўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат. Бу жамоанинг бир қисми бўлганимдан фахрланаман.
Жамоага келгусидаги ўйинларда омад ва янги ютуқлар тилайман" - дея ёзиб қолдирди Миллий терма жамоа собиқ бош мураббийи.
Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон Футбол Федерацияси Тимур Кападзенинг терма жамоанинг мураббийлар штабидан кетганини эълон қилган эди.



Комментарии