
Тимур Кападзе ва Отабек Шукуров йирик ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистон миллий терма жамоамиз мураббийи Тимур Кападзе Қирғиз Республикасига қарши йирик ғалабадан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди. Мутахассис бўлиб ўтган ўйин ва бошқа қизиқарли саволларга жавоб бериб ўтди.
"Авваламбор, ғалаба билан барчани табриклайман. Аллоҳга шукур ғалаба қозондик. Осон ўйин бўлмади. Анча керакли натижа бўлди. Туғилган кун учун яхши совға бўлди".
Отабек: "Ҳар бир терма жамоа иштирокидаги беллашув осон бўлмайди. Бугун ҳам шундай бўлди. Алҳамдулиллоҳ финалга чиқдик ва Эронга қарши чрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз".
Ўмон терма жамоасидан ташқари, Туркманистон ва Қирғиз Республикасига қарши ўйинларида бошқачароқ схема танланди. Буни қандай изоҳлайсиз?
"Ўйинга қараб схема танладик. 2 3 ҳужумчи бўлиши бизга катта имкониятлар яратади. Ҳимояда ҳам ўзгаришлар бўлди. Икки ўйинда ҳам ротациялар жуда кўп бўлди ва бу иш берди".
Бугунги ўйинда рақибга имкон бермадик, ушбу ўйин давомидаги сизга ёққан нарса ҳақида гапириб ўтсангиз!
"Ҳар бир учрашув мен учун жуда муҳим. Албатта, ҳар бир тўқнашувда ҳар бир футболчининг ҳам ўйини чиқмайди. Бугун эса барчаси аъло бўлди".
Кечаги машғулотда Абдулла Абдуллаев кўринмади. Бугунги ўйинда ҳам қайдномага киритилмади. Унда жароҳат борми?
"Унинг 1 ойга жароҳати қайталаб қолган. Биз буни сўнгги учрашувдан сўнг билиб олдик. Назаримда 1 2 ҳафта ичида ўз жамоасига қайтиб, ҳаракат қила бошлайди".
Эроннингўйининии таҳлил қилиб чиқдингизми? 4 ўйиндан буён ғалаба қозона олмадик.
"Албатта, биз Эронни анча яхши таниймиз. Лекин унинг турнир давомидаги беллашувларини кўрмадик. Асосан ўзимизнинг ўйинга катта эътибор бердик. Эндиги машғулотларда уларни ўрганиб, тайёргарликни кўрамиз".
Ҳужумкор 2 ярим ҳимоячи билан ўйнаш сизга қулайлик берадими?
Отабек Шукуров: "Катанес бўлганда марказда 2 та ярим ҳимоячи бўлиб ўйнаганмиз. У пайтда 5 та ҳимоячи бўлиб, контр прессингда ўйнаганмиз. Ҳозир Темур Кападзе пайтида эса анча ўзгарган. Шунингдек, 2 ёки 3 та схема бўлгани терма жамоа учун яхши бўлади.
Уругвайга қарши ўйинни сиз сўрайсизми ёки буни ҳал қиладиган инсонлар борми?
"Албатта, Халқаро бўлим бор. Бундан аввал Уругвай билан биргаликда Аргентина терма жамоаси ҳам бор эди. Лекин Аргентина билан баҳс унчалик ўхшамади. Лекин барчамиз маслаҳатлашиб қарор қабул қиламиз".
Ҳимоядаги имкониятлар кўпаймоқда. Буни қандай изоҳлайсиз?
Равшан Ҳайдаров қўл остидаги U23 терма жамоаси ҳозирда сафарда бўлиб турибди. У ерда ҳам яхши ҳимоячилар етарлича. Бу ҳолат айниқса мураббийлар учун анча яхши. Сабаби, асосий футболчилар йўқлигида уларнинг хизмати биз учун жуда муҳим. Жумладан, Ҳусанов жароҳати сабаб навбатдаги йиғинни ўтказиб юборди. Бу ҳолатда эса ёш ҳимоячилар қўл келди".
Ҳозирда Игор Сергеев яхши формада. Балки Эронга қарши 2 та ҳужумчи билан ўйнаб кўрармиз.
"Ҳозир нима қилишимизни айтсам, сюрприз бўлмай қолиши мумкин-ку (кулади).
Жаҳон чемпионатига жуда яқин қолмоқда. Тактикангиз борми?
"Ҳозирда аниқ режамиз йўқ. Менинг асосий эътиборим Cafa'га қаратилган эди. Ҳозир бу саволни авваламбор катталарга беришингиз мумкин", - дея таъриф бериб ўтди терма жамоамиз мутахассиси.
Комментарии