Тожикистонлик Эхсони Паншанбе яна Ўзбекистонга қайтди

  • 1 января, 20:14
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Сўғдиёна" клуби Тожикистон миллий терма жамоаси етакчиларидан бири - Эхсони Паншанбени ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

Tecno

25 ёшли ярим ҳимоячи жиззахликлар билан бир йиллик шартнома имзолади.

Паншанбе 2024 йилда Тожикистоннинг "Истиқлол" сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 10 та голли узатмани бажарди.

Тожикистон миллий терма жамоасида эса ҳозиргача 56 та учрашувда 5 та гол урган.

Мухлисларимиз уни "Навбаҳор"даги фаолияти орқали яхши эслаб қолишган. Эндиликда Эхсони "Сўғдиёна"нинг янги аъзосига айланди.

Эхсони "Навбаҳор"дан ташқари Тожикистоннинг "Бракчи" ва Эроннинг "Зоб Ахан" клубида ҳам тўп сурган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию