Томас Франк: "Хави Симонс тобора яхши ўйин кўрсатмоқда"
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Томас Франк жамоа ярим ҳимоячиси Хави Симонснинг ўйинга қўшаётган ҳиссаси ҳақида фикр билдирди. Нидерландиялик футболчи ҳозирча жамоа сафида 3 та учрашув ўтказиб, гол ёки ассист билан шпорларга ёрдам бера олмади.
"Хави олға силжияпти. У тўғри позицияларни танлаяпти, эндиликда ҳал қилувчи пас ёки ҳаракатни амалга ошириш муҳим", — деди Франк дея таъриф бериб ўтди жамоа мураббийи.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги баҳсда "Тоттенхэм" Англия кубогида "Ньюкасл"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган. АПЛ жадвалида "шпорлар" 9 та турдан сўнг учинчи ўринни эгаллаб турибди.



Комментарии