
Тони Фергюсон: "Ҳозир 1-0, аммо менга 2-0 керак"
ММА нинг машҳур фаҳрийси Тони Фергюсон "Misfits Boxing" лигасида ғалаба қозонганидан хурсандлигини айтиб ўтди.
"Бу — ажойиб ҳиссиёт. Ҳисобда 1-0 турибман, яъни яна мағлубиятсизман. Ўзимни ажойиб ҳис қиляпман. Жанг олдидан қаттиқ ҳаяжонлангандим. Илк икки раундда рақиб мени кўпроқ қийнади, бироқ мен ўз бурчагимни тинглаб, охирида ғалабага эришдим. Солт Папи жуда мард йигит экан, бундай баҳсга рози бўлгани учун миннатдорман. Мен боксдаги фаолиятимни давом этмоқчиман. Ҳозир 1-0, аммо менга 2-0 керак. ММА яқинимда, лекин пул жиҳатидан қизиқарли таклифлар бўлмаса, "Misfits" да қоламан. Нима бўлишини кейин кўрамиз", — деди Тони "ММА Fightings" нашрига.
Маълумот учун, Фергюсоннинг бу ғалабаси унинг карерасидаги янги саҳифа сифатида баҳоланмоқда, чунки у сўнгги йилларда UFC октагонида 8 марта мағлубиятга учраганди.
Комментарии