Тошкентда бўладиган бокс оқшомида Бектемир Мелиқўзиевга ким рақиблик қилиши аниқ бўлди

  • 27 ноября, 2021, 08:42
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 1
  • Бокс
CHERY AUTO

Хабар бериб ўтганимиздек, 17 декабрь куни Тошкентдаги "Zo'r TV arena"да йирик профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Унда супер ўрта вазн тоифасида (76,2 кг) фаолиятини давом эттираётган Бектемир Мелиқўзиев ҳам жанг ўтказади.

Tecno

Манбаларнинг хабар беришича, мазкур оқшомда Мелиқўзиевга россиялик боксчи Сергей Екимов рақиблик қилиши кутилмоқда. 

Екимов фаолиятини ярим оғир вазн тоифасида (79,3 кг) олиб бораётган боксчи ҳисобланиб, шу вақтга қадар 21 та жанг ўтказган ва унлардан 18 тасида ғалаба қозонган (9 таси муддатидан олдин). 3 мағлубиятининг сўнгисини жорий йилнинг 8 апрель куни Умар Саламовдан тенг жангда қабул қилиб олган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Baxil Alihuja
27/11/2021 10:07
жуда жиддий ракиб. Бектемир ютишига ишончим комил ва ютса талабгорларга айланади.