Тошкентда ФИФА семинари ўтказилди
Тошкент шаҳрида ФИФА мураббийларни ривожлантириш бўлими томонидан амалий машғулотларни баҳолаш бўйича семинар ўтказилди.
Семинар ФИФА вакили Оскар Родригес ҳамда техник экспертлар иштирокида ташкил этилди.
Унда Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан жами 18 нафар инструктор қатнашди.
Семинар давомида ФИФА мутахассислари иштирокчиларнинг амалий ва назарий машғулотларини баҳолаб борди. Якунда эса барча инструкторларга ФИФА томонидан махсус сертификатлар топширилди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)

.jpg)



Комментарии