Тошкентда ОФК аёллар футболи кунига бағишланган футбол фестивали ўтказилди

CHERY AUTO

Фестивални ўтказишдан асосий мақсад болалар спортини ривожлантириш, ёшларда футболга бўлган қизиқишни уйғотиш, футболни оммавийлаштириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат бўлди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг сунъий қопламали майдонида ўтказилган фестивалда Тошкент шаҳрининг барча туманларидан ташриф буюрган 7-10 ёшдаги 200 нафардан ортиқ қизлар иштирок этишди.

Фестивал якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию