 
                "Тоттенхэм" - "Брайтон": Матнли трансляция
Англия Премьер-лигаси 7-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Брайтон" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90' Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 
- 90+'Қўшиб берилган дақиқаларни Моуриньо шогирдлари вақт чўзиш билан ўтказмоқда. 
- 90+' Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 
- 88'Ло Челсонинг зарбаси ноаниқ кетди. 
- 84' Сон ўрнига Дэвис майдонга тушди. 
- 79' Лэмпти ўрнига МакКалистер майдонга тушди. 
- 78'Энди меҳмонлар яна фаоллашишга мажбур бўлади. 
- 74' Троссард ўрнига Уэлбек майдонга тушди. 
- 73' ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бэйл жарима майдонига Регилон узатган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 
- 71' Бурчак зарбасидан сўнг, Кейн деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. 
- 68' Ламеланинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди, Велтман тўпни узоқтираман деб, ўз дарвозасига зарба бериб юборди. Дарвозабондан сейв. 
- 65' Марч ўрнига Бернардо майдонга туширилди. 
- 64' Марч тиббий ёрдам қабул қилмоқда. 
- 63' Ндомбеле ўрнига Ло Челсо майдонга тушди. 
- 62'"Брайтон" ҳамон ҳужумда фаоллик намойиш этяпти. 
- 58' ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лэмптининг голи узоқ вақт ВАР томонидан кўриб чиқилгач, инобатга олинди. Ваҳоланки, ушбу гол аввалида меҳмонлар яққол фол ишлатиб улгурганди. 
- 54'Марчнинг ўтиб кетишига Сиссоко имкон бермади. 
- 51' Хёйбьергга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 
- 49'Кейн жарима зарбасини айёрона тарзда амалга оширди. Аммо Сон уни муваффақиятли давом эттира олмади. 
- 47'Ндомбеле жарима майдони ичига яхши кириб борди. Аммо тўпни узатишда кечиккани боис уни йўқотди. 
- 46' Иккинчи тайм бошланди. 
- 45' Танаффус. 
- 45+' Берн сариқ карточка билан жазоланди. 
- 45+' Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 
- 43'Тайм сўнгида "Брайтон" яна фаоллик кўрсатмоқда. 
- 40'"Брайтон" жарима зарбасидан тўпни узатди. Ҳимоячилар уни узоқлаштиришга эришди. 
- 39' Регилон сариқ карточка ишлаб олди. 
- 35'Лэмпти офсайдда қолиб кетгани сабаб "Брайтон" ҳужуми тўхтатилди. 
- 31'"Брайтон" "Тоттенхэм"ни ҳимояланишга мажбур эта бошлади. 
- 29' Бурчак зарбасидан яна меҳмонлар наф чиқара олмади. 
- 28'Лэмптининг рейдини ҳимоячилар тўхтатиб қолишга эришди. 
- 26' "Брайтон"нинг бурчак зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтариб юборилди. 
- 24'Доэрти жарима майдони ичида Троссардни ушлаб қолди. Аммо ҳакам ВАР билан боғлангач, пенальтига асос камлигини таъкидлади. 
- 21'Соннинг зарбаси ноаниқ чиқди. Яхши имконият бўлганди. 
- 18'"Брайтон" майдон марказидан ўтишга ҳам қийналмоқда. 
- 15'"Шпорлар" янада хотиржам ҳаракат қилишмоқда. 
- 13' ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кейн пенальтини аниқ амалга оширди. 
- 12'Ҳакам Кейнга ишлатилган қўполлик учун жарима зарбаси белгилади. ВАР эса вазиятни кўриб чиқиб, пенальти белгилади. 
- 11'Соннинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди. Ламела боши билан зарба бера олмади. 
- 9'"Тоттенхэм" тўп назоратини ўз қўлида ушлаб турибди. 
- 7' Ндомбеле сариқ карточка ишлаб олди. 
- 7' Соннинг яна бир бурчак узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 
- 6' Бурчак зарбасини "чайкалар" ҳимоячилари қайтариб юборди. 
- 3'Кейн ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллаб юбора олмади. 
- 2'"Тоттенхэм" тўп назорати билан ўйинни бошлади. 
- 1' Ўйин бошланди. 
- 0'Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 
- 0'Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. АПЛ 7-турининг бугунги кун дастуридан ўрин олган сўнгги учрашуви бошланмоқда. "Тоттенхэм" ва "Эвертон" жамоалари ўртасидаги баҳсни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 



Комментарии