“Тоттенхэм” Манчестердан қайтган футболчини қабул қилмайди

  • 4 января, 2024, 15:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” мураббийлар штаби мавсум бошида “Тоттенхэм”дан ижарага олинган испаниялик ҳимоячи Серхио Регилонни муддатидан олдин ортга қайтариб юборди.

Tecno

Барча турнирларда 12 маротаба майдонга тушиб, бош мураббий Эрик тен Хаг ишончини оқлай олмаган 27 ёшли футболчи январнинг илк кунларидаёқ Лондонга жўнатилди.

“Тоттенхэм” бош мураббийи Анге Постекоглу ҳам мавсумнинг қолган қисмида Серхиони жамоага қўшмоқчи эмас.

Клуб мутасаддилари марказий ҳимоячига янги иш топиб бериши керак. Регилонни тўлиқ трансфер қиладиган клуб йўқ. Раҳбарияти ижара вариантини кўриб чиқмоқда.

Маълумотларга қараганда, Дортмунднинг “Боруссия” клуби Серхиони ижарага олиш имкониятини ўрганяпти.

Регилоннинг “Тоттенхэм” билан тузган шартномаси 2025 йилнинг ёзигача давом этади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию