
"Тоттенхэм" ёзда амалга ошмаган трансфер учун қишда яна бир бор уриниб кўради
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Савиньо яқин келажакда "Тоттенхэм" сафига ўтиши мумкин. "Шпорлар" ўтган ёзда бразилиялик футболчини ўз сафига қўшишга асосий даъвогар ҳисобланган, бироқ келишув амалга ошмаган эди.
Журналист Метт Лоунинг маълумотларига кўра, лондонликлар январда, қишки трансферлар ойнаси очилганда, "шаҳарликлар"нинг ёш футболчисини ўз жамоасига жалб қилишга яна бир бор уриниб кўриши эҳтимоли юқори. Савиньо жароҳати туфайли жорий мавсумнинг бошини ўтказиб юбормоқда.
21 ёшли футболчининг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ярмигача мўлжалланган бўлиб, нуфузли Transfermarkt порталининг баҳолашича, унинг қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.
Комментарии