Тоттининг отаси коронавирусдан вафот этди

  • 12 октабря, 2020, 22:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Рома" клуби ва Италия терма жамоаси афсонаси Франческо Тоттининг отаси Энцо коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда itasportpress.it хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 76 ёшли Энцода коронавирус аниқланганига унча кўп вақт бўлмаган. Аммо у бунгача бошқа касалликлар билан курашиб келаётган эди.

Тотти шу ёз отаси билан бирга тушган суратини ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаган ва қуйидаги изоҳни қолдирди: “Сиз менга ўргатган барча нарсаларингизни мен болаларимга, невараларингизга бераман”.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию