
ЦСКА ходими Файзуллаев трансферидаги муаммолар ҳақида гапирди
"Истанбул Башакшеҳир" ва ЦСКА клублари Аббосбек Файзуллаевнинг трансфери учун пул ўтказиш масаласи устида иш олиб бормоқда.
Бугун Истанбул клуби матбуот хизмати ЦСКАга трансфер учун пул ўтказишда қийинчиликлар юзага келаётгани тўғрисида хабар берди.
- Бизда ҳимояланган трансфер шартномаси мавжуд, у клубга пул тушмагунча кучга кирмайди. Шу сабабли маблағларни ўтказиш бўйича иш олиб борилмоқда. Кутмоқдамиз, ҳамма нарса жойида," - деди ЦСКА коммуникациялар бўйича директори Кирилл Брейдо.
Эслатиб ўтамиз, июль ойининг охирида терма жамоамизнинг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Туркия клубига ўтган ва трансфер суммаси 7,5 миллион еврони ташкил этиши маълум қилинган эди.
Комментарии