Тудор: "Биз фақат Мбаппега эътиборимизни қарата олмаймиз"

CHERY AUTO

"Ювентус" клуби бош мураббийи Игор Тудор Чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган "Реал Мадрид"га қарши ўйин олдидан Мбаппе ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Tecno

"Биз Килианнинг бор салоҳияти ҳақида биламиз. У жуда тезкор ва хавфли. Уни тўхтатиш осон бўлмайди, бироқ ҳимоячиларимиз имкон қадар рақибни зарарсизлантиришга ҳаракат қилади деб ўйлайман. Мбаппе майдонда жуда кўп ҳаракатланади, аммо фақат унга эътибор қаратмоқчи эмасмиз. Сабаби, "қироллик клуби" сафида тезкор футболчилар жуда кўп. Шунинг учун,0 фақат Мбаппени тўҳтатишга таяниб қолмоқчи эмасмиз, - деди Тудор.

Маълумот учун, "Реал Мадрид" ва "Ювентус" учрашуви 22 октябр куни соат 00:00 да старт олади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию