Тудор: "Биз кучли характер кўрсатдик"

CHERY AUTO

А Сериянинг 2-турида "Ювентус" сафарда "Женоа"ни Душан Влаховичнинг голи ҳисобига мағлуб этди (1:0). Ўйиндан сўнг туринликлар бош мураббийи Игор Тудор жамоаси ғалабасини изоҳлади:

Tecno

"Барча алмаштиришлар омадли чиқди. Душаннинг аҳволи яхши ва мен бундан хурсандман. Мураббийга доим кучли футболчилар керак бўлади, трансфер масалаларини эса раҳбарият ҳал қилади. Охирги кун, нима бўлишини кўрамиз.

Биз жиддий рақибга қарши ўйнаётганимизни яхши билардик. Сафарда бунчалик имконият яратиш осон эмас. Бу — муносиб ғалаба. Жамоа бақувват ва диққатли бўлди, бу менга ёқди".

97-дақиқада "Женоа"нинг бурчакдан кейин устунга теккан зарбаси ҳақида Тудор қўшимча қилди:

"Футболда охиригача диққатни йўқотмаслик керак. Биз жуда яхши ўйнадик ва кучли характер кўрсатдик", - дея таъриф бериб ўтди туринликлар мутахассиси.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию