
Туркия Суперлигаси. Алиқулов ассист қилган ўйинда "Ризерспор" мағлуб бўлди
Туркия Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Касимпаша"-"Ризерспор" ўртасидаги учрашув мезбонлар фойдасига 3:2 ҳисобида якунланди.
Легионеримиз Ҳусниддин Алиқулов ўйинни 63-дақиқасида майдонга тушди ва жамоасининг голида ассист амалга оширди. Ҳимоячимизнинг ўйини, "SofaScore" томонидан 7.2 баллга лойиқ кўрилди.
"Ризерспор" 27 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.
Комментарии