
Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Галатасарой": Асосий таркиблар маълум
Туркия Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган "Истанбул Башакшеҳир" ва "Галатасарой" учрашуви бошланиш арафасида. Мазкур ўйин учун икки клубнинг асосий таркиби маълум бўлди.
"Башакшеҳир" сафида ҳаракат қилаётган Элдор Шомуродов ушбу беллашувда илк дақиқалардан майдонга тушади, Аббосбек Файзуллаев эса жароҳати сабаб қайдномага киритилмади.
Баҳс Тошкент вақти билан соат 22:00 да старт олади.
Комментарии