Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" "Адана Демирспор"ни қийинчилик билан мағлуб этди, Алиқулов тўлиқ ўйнади

TIGGO 2 PRO

Туркия Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Ризеспор" - "Адана Демирспор" баҳси бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Унинг ҳаракатлари "SofaScore"да 7.4 баллга баҳоланди. 

Маълумот учун, ризеликлар айни дамда 27 очко жамғариб, турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию