U-17 Жаҳон чемпионатининг бронза медали эгалари маълум
Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг бронза медали сохиби Италия терма жамоаси.
Қатарда бўлиб ўтаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги мундиал ўзининг якуний палласига етиб келди. Бронза медаллари учун ўтказилган учрашувда Бразилия ва Италия вакиллари ўзаро баҳс олиб борди. Асосий вақтда ҳисоб очилмади ва ғолиб номи пеналтилар сериясида аниқланди. Футбол лотареясида эса Италия вакиллари 4:2 хисобида ғалаба қозониб, турнирнинг бронза медалини қўлга киритди.
Маълумот учун, финал учрашуви бугун соат 21:00да старт олади.



Комментарии