U-17 ЖЧ. 2-турдан сўнг гуруҳимиздаги ҳолат билан танишинг. Терма жамоамизнинг ўрни ўзгардими?
Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаcи Жаҳон чемпионатининг 2-турида Ирландия билан куч синашиб, 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Дастлабки турда U-17 терма жамоамиз Парагвай билан тўқнаш келиб, 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришган эди. Ирландиянинг ўсмирлар жамоаси эса илк ўйинда Панамани йирик 4:1 ҳисобида енгган эди.
2-турдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда 2-ўринда қолди. Ирландия терма жамоаси эса 6 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлади. Биринчи турда вакилларимизга мағлуб бўлган Парагвай 2-тур доирасида Панамани 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 3 очко билан 3-ўринни банд қилди.
Ушбу учрашувлардан сўнг гуруҳимиздаги ҳолат билан танишинг.




Комментарии