U-23 Осиё чемпионати. SPORTS.uz ходимлари Таиландга йўл олди

CHERY AUTO

Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мазкур мусобақанинг "C" гуруҳида Жанубий Корея, Хитой ва Эрон жамоалари билан баҳс олиб боради. Бўлажак турнир бевосита Токио олимпиадасига ҳам лицензия беради.

Tecno

Шуни инобатга олган ҳолда SPORTS.uz сайти ҳодимлари мазкур мусобақани кенг миқёсда ёритиш, терма жамоамизга оид хабар ва янгиликларни бевосита стадиондан ёритиб бориш мақсадида Таиландга йўл олишди.

IMG_20200106_223750_094

Мухбирларимиз - Азамат Умаров, Бекзод Исаев ва Одилбек Файзуллаевлар Тошкент-Бангкок-Ҳатяи рейси бўйлаб турнир бўлиб ўтадиган жойга учиб кетишди. Уларга оқ йўл, терма жамоамизга эса омад тилаб қоламиз.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Muhammad Rahmatillaev
06/01/2020 23:10
Омад ушбу сайт ижоткорларига Ўзбекистондаги энг зўр сайт бу сайт Championat.asia га ўхшаб хаммани уруштирмайди тарафкаш эмас.
&
ахмад49
07/01/2020 09:54
Ушбу журналистлардан танкидий репортажларни кутиб коламиз,термани мактовчилар узимизда жуда хам куп.