У Мбаппе билан ўйнашни истамади

  • 16 июня, 2022, 08:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси” ҳужумчиси Ромелу Лукакуга жиддий қизиқиш билдирган ПСЖ бельгиялик ўйинчидан қуруқ қолди. Маълумотларга қараганда, парижликлар Килиан Мбаппе атрофида кучли ҳужумчиларни тўплашга ҳаракат қилмоқда.

Tecno

Лукаку ўз олдига “Интер”га қайтиш мақсадини қўйган. Шу боис, у бошқа бирор клуб таклифини қабул қилаётгани йўқ.

“Челси” раҳбарияти ҳам рекорд суммага олинган, лекин ишончни оқламаган қимматбаҳо ўйинчидан тезроқ қутилишга ҳаракат қиляпти.

“Интер” собиқ ўйинчисини сотиб олиш учун етарли пул топиши қийин. Мутахассислар миланликлар Лукакуни ижара асосида қўлга киритиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию