"У Мбаппедан кучлироқ"

  • 3 декабря, 2021, 18:45
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" президенти Жоан Лапорта ҳужумчи Усмон Дембеле билан шартнома узайтириш борасидаги уринишлари ҳақида фикр билдирди. 

"Биз Дембеле билан жуда яхши муносабатдамиз. У қолишни хоҳлаяпти. Биз ҳам Усмоннинг қолишини истаймиз.

Агентлар билан музокаралар - оддий ҳолат. Ўйинчилар учун шуниси қулай, аслида.  

Дембелени ҳар доим қўллаб-қувватлаганман. Футболчи сифатида у Мбаппедан кучлироқ"
, - деди Жоан Лапорта. 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда франциялик вингер "кўк-анорранглилар" билан шартнома имзолашни хоҳламаётгани ва ўзига янги клуб қидираётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию