CHERY AUTO

Франциялик ярим ҳимоячи Ясин Адли ҳозирда Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клуби шарафини ҳимоя қилаётган бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг футболдаги иқтидори ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Tecno

“Неймарнинг ПСЖдаги ўйини ақл бовар қилмас эди. Мен бундай футболчини ҳеч қачон учратмаганман. Неймар жуда зўр. У Роналдиньодан кучлироқ. У Криштиану Роналду ва Лионель Мессидан бироз пастроқ холос” - деди мавсумни "Фиорентина"да ижарада ўтказаётган "Милан" футболчиси.

Неймар 2023 йилнинг ёзида ПСЖдан “Ал-Ҳилол”га кўчиб ўтган эди. 32 ёшли бразилиялик футболчи ва Саудия клуби ўртасидаги шартнома 2024/25 йилги мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. Трансфермаркт маълумотларига кўра, Неймарнинг трансфер нархи 30 миллион еврони ташкил қилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию