
УЕФА Суперкубоги. ПСЖ "Тоттенхэм" устидан пенальтилар сериясида зафар қучди
УЕФА Суперкубогидан ўрин олган "Тоттенхэм" - ПСЖ ўртасидаги ўйиннинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса ПСЖ ғалабани илиб кетди. (Асосий вақт 2:2, пенальтилар серияси 4:3)
Дастлаб тўқнашувнинг 39-дақиқасида "шпорлар" ҳимоячиси ҳисобланган Ван де Вен ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг аввалида эса жамоанинг яна бир ҳимоячиси Кристиан Ромеро орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Шундай бўлса ҳам парижликлар қайтишга ҳаракат қилган ҳолда, 85 дақиқада захирадан майдонга тушган Ли Кан Ин орадаги фарқни қисқартирди. Бундан илҳом олган Луис Энрике шогирдлари қўшиб берилган дақиқаларда гол урди. Бу гал Дембеленинг пасидан сўнг Гонсало Рамуш ҳисобни тенглаштирди.
Ушбу ғалаба орқали Луис Энрике бошчилигидаги ПСЖ УЕФА Суперкубогида муваффақиятга эришди.
Комментарии